"Барселона"нинг яна бир футболчиси сафдан чиқди
“Барселона” ҳимоячиси Сержи Роберто мушакларида оғриқ ҳис қилмоқда. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчининг жароҳати тўғрисида батафсил тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Сержи Роберто кеча “Леванте”га (3:3) қарши бўлиб ўтган ўйиннинг 2-бўлимида захирадан майдонга тушган эди, аммо жароҳат сабаб ўйин охирларида яна захирага олинди.
Кечаги беллашувда қўлдан бой берилган ғалабадан сўнг “Барселона”нинг чемпионлик учун имкониятлари пасайиб кетди. Рональд Куман жамоасини мавсум охиригача яна 2 та ўйин кутмоқда. Булар «Сельта» (16 май) ва «Эйбар» (23 май) клубларидир.
Сержи Роберто жорий мавсум “Барселона” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга муаллифлик қилди.
Фикрлар