"Барселона"нинг янги либоси 3 хил рангдан ташкил топади (ФОТО)

"Барселона" 2022/23 йилги мавсум учун янги уй либосларини тайёрлади.

Footy Headlines сайти тарқатган хабарга кўра, каталонияликларнинг янги формаси учта рангдан - қизил, кўк ва тўқ кўк ранглардан ташкил топади. Ушбу либос тақдимоти 2022 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бир неча йиллардан буён Nike компанияси билан ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу янги либос ҳам айнан Nike томонидан тайёрланади.

“Барселона” 30 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида “Атлетико” (67) ва “Реал”дан (66) сўнг 3-ўринда бормоқда. Каталонияликлар ҳисобида 65 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!