Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби янги мавсум учун уй либосларини тақдим этди. Бу ҳақида клубнинг расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Янги либос жамоанинг одатий кўк-анор рангида бўлиб, олд томони 10та чизиқлардан иборат, ҳар бир чизиқ Барселонанинг 10 туманини акс этади.

Каталонияликлар янги либосда якашанба куни “Реал Сосьедад”га қарши майдонга тушишади ва форманинг сотувга чиқариш санаси 21 май куни бошланади.