"Барселона"нинг ёш хужумчисини ТОП клублар сотиб олмоқчи

"Барселона" жамоасининг 18 ёшли хужумчиси Марк Гиуга Европанинг бир қанча топ-клублари қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "Барса"нинг 18 ёшли ҳужумчиси учун "Челси" ва "Бавария" жамоалари кураш олиб бориши мумкин.

Футболчининг шартномасидаги товон пули 6 миллион еврони ташкил қилади.

Каталонияликлар Гиуни сақлаб қолмоқчи ва у билан янги шартномани тез орада муҳокама қилишади.
Ўтган мавсум Ла Лигада Гиу 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!