"Барселона"нинг ёзги трансферлар даврида амалга оширадиган илк хариди аниқ бўлди

"Барселона" клубининг мавсумлар оралиғида амалга оширадиган илк хариди аниқ бўлди.

El Mndo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар ёзги трансферлар даврида биринчи бўлиб “Севилья” ҳимоячиси Клеман Лангле билан шартнома имзолашади. Аниқроғи, 22 ёшли франциялик футболчи “Камп Ноу”га кўчиб ўтишга ўз розилигини билдирган. Унинг трансфери “Барселона”га 35 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Лангле жорий мавсум андалусияликлар сафида жами 53та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!