Бартомеу: Месси - дунёдаги, қолаверса, футбол тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчи
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Хосеп Мария Бартомеунинг сўзларига кўра жамоа ҳужумчиси Лионель Месси маош борасида барча футболчиларни ортда қолдиради. Бироқ, Бартомеу бу борада аниқ бир рақамни айтмади.

“Мессининг маоши ҳақида гапирмоқчи эмасман, аммо у дунёдаги, қолаверса, футбол тарихидаги энг кўп маош олувчи ўйинчига айланади. Бундан ташқари, Месси жамоавий спорт турлари орасида энг кўп маош олувчи спортчи ҳам бўлади. Чунки, ҳеч ким жамоасига Месси оладиган маошни бера олмайди. Аммо, бизнинг Лео учун мана шундай пул тўлашга қурбимиз етади”, - дейди Бартомеу Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Месси билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаши ва бу вақт орасида футболчи биргина бонуслардан 50 миллион ишлаб топиши ҳақида хабар берган эдик.