Бартомеу Мессининг келажаги ҳақида сўнгги сўзини айтди

Хосеп Бартомеу "Барселона" сардори Лионель Мессининг атрофидаги гап-сўзлар ва клубдаги келажаги ҳақида қарашларини айтиб ўтди.

"Тафсилотларни батафсил айта олмайман, бироқ Месси "Барселона"дан нафақага чиқишини бир неча маротаба таъкидлаб ўтган. У яна қанча майдонда бўлса, биз унинг ўйинидан шунча роҳат олишимиз керак.

Жамоа таркибини ривожлантириш устида изланишлар кетмоқда. Яна айни дамда бир қанча футболчилар билан музокара олиб бораётганлигимизни ҳам қўшимча қилишим мумкин", - дейди амалдор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!