Бартомеу: Хави бир кун келиб албатта
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Хосеп Мария Бартомеунинг сўзларига кўра айни дамда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бораётган жамоанинг собиқ сардори Хави келажакда албатта “кўк-анор ранглилар” бош мураббийи бўлади.

“У ҳозир футбол ўйнаш билан бирга мураббийликни ҳам ўрганмоқда. Албатта, у қачондир бир кун “Барселона”га мураббий бўлади. У бизнинг қайси жамоамизда фаолият олиб боради буни айта олмайман, аммо, унинг мақсади барибир бош жамоа бўлиши табиий.

Месси ҳам фаолиятини якунлаганидан сўнг “Барселона”да қолади. Чунки, унинг ўрнини боса оладиган одам топишимиз жуда қийин”, - дейди Бартомеу Football Espana нашрига берган интервьюсида.