Барцальи: Одамлар Роналдуни марслик деб ўйлашади, лекин...

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Андреа Барцальи португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду янги жамоадошлари билан қандай муносабатда эканлигини айтиб ўтди.

“Одамлар Роналдуни марслик деб ўйлашади. Лекин у биз билан худди оддий инсондек муомалада бўлади. Футболчилар унинг жамоамизда эканлигидан хурсанд”, - дейди тажрибали ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналдунинг “Ювентус”даги йиллик маоши 31 миллион еврони ташкил этади ва у айни дамда А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)