“Башакшеҳир” мағлуб бўлган ўйинда Шомуродовнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди?
Туркия Суперлигасининг 32-турида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда “Фенербаҳче”га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 72-дақиқада захирага олинди.
Учрашувдан сўнг бир қатор статистик порталлар футболчининг ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра, “Fotmob” ҳамюртимизни 6.1 баллга лойиқ кўрган бўлса, “Sofascore” ва “Flashscore” ҳам 6.1 балл қўйди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик форвард жорий мавсумда чемпионат доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган. Айни пайтда “Башакшеҳир” 51 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар