"Башакшеҳир" ўз таркибига "Галатасарой" футболчисини қўшиб олди!

Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида юқори ўринлар учун курашаётган "Истанбул Башакшеҳир" қишки трансферлар ойнасида "Галатасарой" футболчиси Қозимжон Қаратош билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Клубимиз "Галатасарой" спорт клуби билан Қозимжон Қаратошни 2025/2026 йилги мавсум охирига қадар ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Биз Қозимжонни оиламизга хуш келибсиз деб айтамиз ва унга муваффақиятлар тилаймиз", — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Қаратош чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!