Батшуайини учун курашга
Ads

Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Валенсия” клуби “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайини ижара муддати якунланмасидан ортга қайтариб юбориши ҳақида хабар берган эдик.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра ҳозирда 25 ёшли бельгиялик футболчига "Эвертон" жиддий харидор бўлмоқда. Бунинг учун “ирисчилар” лондонликларга 14 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Батшуайи учун шунингдек "Марсель", "Кристал Пэлас" ва "Фулхэм" каби клублар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Батшуайи жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига бор йўғи 3та гол ёздириб қўйишга эришган.