Германия Бундеслигаси 21-туридан ўрин олган "Бавария" - "Арминия" учрашуви айни дамда бўлиб ўтмоқда. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Бавария

  • Роберт Левандовский 48'
  • Корантен Толиссо 57'
  • Альфонсо Дэвис 70'

Бундеслига 21-тур

15/02/2021, 23:30

3
:
3
Тугади

Арминия

  • Мишель Влап 9'
  • Амос Пипер 37'
  • Кристиан Губауэр 49'

Стадион: Allianz Arena 0 томошабин

Бош ҳакам: Florian Badstuebner

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Бавария" қийин ўйинда ҳам очко қўлга киритди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Дарвозага йўлланган жами зарбалар статистикаси: 10-4!

  • 89'

    "Арминия"да ўзгариш: Фабиан Клос ўрнига ван дер Хорн ўйинга қўшилди.

  • 89'

    Киммих тўпни боши билан ичкарига етказиб берди, ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 88'

    Левандовскига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Бавария" жарима зарбасини ижро этади.

  • 83'

    Фабиан Кунценинг узатмаси зарбага айланиб кетди, бироқ бу зарбага ҳам аниқлик етишмади. Тўп анча юқорилаб кетди.

  • 81'

    "Арминия" футболчиси Мануел Приетль ҳам сариқ карточка олди.

  • 78'

    Корентин Толиссо қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 75'

    Лерой Сане бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Дарвозабон Штефан Ортега тезкорлик билан тўпни эгаллаб олди.

  • 73'

    Кордоба урган гол офсайд сабабли инобатга олинмади.

  • 72'

    Уххх! Левандовскининг супер зарбаси қайтарилди!

  • 70'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Алфонсооо!!! Тўпни ичкарида қабул қилиб олган ҳимоячи шериклари сингари чапги бурчакни аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди! 3-3!

  • 70'

    Лерой Сане тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумни бошлаб юборди.

  • 68'

    Нильс Зойферт бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. "Бавария" ҳимояланмоқда.

  • 66'

    У ўйинни давом эттира олади.

  • 65'

    Меҳмонлар аъзоси Йоаким Нилссон майдонда шикастланган ҳолида ётибди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    "Арминия"да навбатдаги ўзгариш: Фольгзаммер ўрнига Зойферт ўйинга қўшилди.

  • 63'

    "Арминия"да ўзгариш: Мишел Влап ўрнига Серхио Кордоба ўйинга қўшилди.

  • 62'

    "Бавария" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 61'

    Кингсли Коман дарвозанинг тўққизлик бурчагига ажойиб зарба берди! Дарвозабондан даҳшатли сейв!

  • 58'

    "Бавария"да ўзгариш: Буна Сарр ўрнига Жошуа Киммих ўйиннни давом эттиради.

  • 57'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Толиссо! Саненинг узатмасини иккинчи қаватда ҳаммадан баланд сакраган Корентин боши билан дарвозага жойлаб қўйди! Дарвозабон зарба олдида ожиз қолди.

  • 56'

    Кингсли Коман тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, дарвозабон уни эгаллаб олди!

  • 52'

    Ўйин тенгма-тенг курашларга бой тарзда ўтмоқда. Ҳужумлар сони "Бавария"да кўп, бироқ иккала жамоада ҳам улар хавфли.

  • 50'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Кристиан Гебауэр ажойиб пасни қабул қилиб олди ва бўш қолган дарвозани осонгина ишғол қилди! 1-3! Нималар бўляпти!!!

  • 49'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобни қисқартирди! Алабанинг узатмасини Левандовски дарвозага жойлаб қўйди! 1-2!

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+5'

    "Бавария" яна бир бор бурчак тўпини ижро этади.

  • 45+3'

    Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Коман уни яна эгаллади.

  • 45+3'

    Толиссонинг узатмасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди.

  • 45+1'

    Команнинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди.

  • 45+'

    Тўхталишлар сабаб биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Бавария" ҳужумда бир темпни ушлаб турибди. Барчаси назорат остида.

  • 41'

    "Арминия"да мажбурий ўзгариш: Рицу Доан ўрнига Кристиан Гебауэр ўйинга тушди. Футболчи жароҳат олган.

  • 40'

    "Арминия"нинг олдинга йўналтирилган узун пасли ҳужумлари ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли ўхшамаяпти.

  • 39'

    Меҳмонлар аъзоси Фабиан Кунца ўйин қоидасини бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. Хавфли вазият бўлиши мумкин.

  • 38'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тўп дарвозада! Нималар бўляпти?! "Арминия" футболчиси Амос Пипер бурчак узатмасидан сўнг боши билан тўпни дарвозага тўғирлаб юборди ва тўққизлик бурчакни ишғол қилди! 0-2! "Бавария" чарчаган шекилли...

  • 37'

    Қанотдан узатилган тўпни Алаба боши билан дарвозага тўғирлади, бироқ зарбага анча аниқлик етишмади.

  • 35'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилди. Хавфли вазият содир бўлмади.

  • 34'

    Алаба Санени биргина паси билан олдинга чиқариб юбориши мумкин эди, бироқ Сане тўпга етиб бора олмади. Ҳимоячи фаолроқ ўйнади.

  • 33'

    Рицу Доан жарима майдончаси ичига тўпни узатди, ҳимоячилар фаол ўйнаб, уни узоқлаштиришди.

  • 32'

    Шупо-Мотингнинг уриниши бесамар кетди. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 30'

    Приеттльнинг жарима майдончаси ташқарисидан туриб берган зарбаси бироз юқорилаб кетди.

  • 29'

    Чап қанотдан мезбонлар позицион ҳужум уюштиришмоқда, Команнинг узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштириб юборди.

  • 26'

    Дарвозага йўлланган жами зарбалар статистикаси: 4-2!

  • 23'

    Мануэль Приеттль ўта қўпол ўйнади. Унинг подкатидан сўнг футболчи шикастланган бўлиши ҳам мумкин.

  • 21'

    "Арминия" футболчиси Андреас Фоглзаммер ўйин қоидасини бузди. "Бавария" жарима зарбасини ижро этади.

  • 18'

    "Бавария" яхшигина жамоавий ўйин кўрсатмоқда. Барчаси уларнинг назорати остида, паслар сони кўп.

  • 16'

    Тўп назорати: 66-34!

  • 14'

    "Бавария" бир неча дақиқа давомида уюштирган позицион ҳужум Саненинг биргина ноаниқ узатмаси сабабли барбод бўлди.

  • 12'

    Голдан сўнг мюнхенликлар ўйиндаги устунликни янада оширишди. Тўп жиддий тарзда назорат қилинмоқда. Позицион ҳужум авжида.

  • 10'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" тезкор гол ўтказиб юборди! Мишел Влап жарима майдони ташқарисидан туриб тўпни дарвозанинг чапги қисмига жойлаб қўйди! Дарвозабон ҳам, ҳимоячилар ҳам зарба йўлида ожиз қолди! 0-1!

  • 8'

    Лерой Сане жарима майдони ичига кросс амалга оширди, тўпни рақиб ҳимоячилари олиб қўйишди.

  • 6'

    Команга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Рақиб унинг футболкасидан тортиб қолди.

  • 4'

    Эрик Максим Шупо-Мотинг жарима майдончаси ичидан туриб дарвозага зарба йўллади, бироқ дарвозабон уни қайтариб, бурчакка чиқариб юборди.

  • 2'

    Давид Алаба жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ дарвозабон тўпга баланд сакраб, уни эгаллаб олди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Бундеслига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 21-туридан ўрин олган "Бавария" - "Арминия" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни матнли кўринишда сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)