"Бавария" 100 миллионга Франция терма жамоаси ҳужумчисини сотиб оладими?
Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани “Бавария”га ўтиш истагини билдирди.
Хабарларга қараганда, 24 ёшли франциялик футболчига «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖдан ҳам таклифлар бор, аммо унга бу клубларга ўтиш ёқмаяпти. Футболчи Бундеслигада қолишни истайди, чунки у мюнхенликларнинг амбициялари ва таркибидан ҳайратда.
Ўз навбатида «Айнтрахт» раҳбарияти эса Муанининг трансфери учун тахминан 100 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Коло-Муани жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳасда 12 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар