"Бавария" 17 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди
“Бавария” клуби ўзининг расмий сайти орқали 17 ёшли ярим ҳимоячи Эмилиан Метунинг трансферини эълон қилди.
Австриялик футболчи мюнхенликлар сафига “Санкт-Пёльтен” жамоасидан ёзда кўчиб ўтади. У янги жамоаси билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган.
“Бавария” расмий сайтида чоп этилган хабарда Мету ўзини ҳар томонлама яхши кўрсата олгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Эмилиан Мету бир қатор ёш тоифаларида Австрия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Transfermarkt талқинига кўра унинг нархи 75 минг еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар