"Бавария" 19 ёшли ҳужумчини нишонга олди

CHERY AUTO

"Бавария" "Лейпциг" ҳужумчиси Ян Дьоманде ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсядер Флориан Плеттенберг хабар бермоқда. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, мюнхенликлар вингерни ёзда сотиб олишни режа қилмоқда. Шунингдек, немис гранди рўйхатида "Кёльн" вакили Саид Эл-Мала ҳам бор. Аввалроқ, "Лейпциг" раҳбарияти Янни 100 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилганди.

19 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 65 миллион еврони ташкил этади. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.

Маълумот учун, Дьоманде жорий мавсум "қизил букалар" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 4 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!