"Бавария" 19 ёшли ҳужумчини сотиб олмоқчи

  • 9 июль, 2020, 09:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лион" ҳужумчиси Мелвин Бар фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Deutschland нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, немис гранди 19 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Унинг ўзи “Бавария”га кўчиб ўтишга тайёр. Энди фақатгина клублар ўзаро келишиб олса бас.

Маълумот учун, Бар “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада фақатгина 1 та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!