"Бавария" 8 та гол киритилган беллашувда иродали ғалабани қўлга киритди

УЕФА Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Бавария" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:6 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Дастлаб, Бериша зальцбургликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик, Левандовски пенальтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, биринчи тайм якунида Мюллернинг зарбасини Кристенсен дарвозасига тўғрилаб юборди. Иккинчи таймда Окугава ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, Боатенг, Сане, Левандовски ва Эрнандес ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

Шу тариқа, Мюнхен клуби ҳисобидаги очколар 9 тага етиб, гуруҳдаги яккаҳокимлигини мустаҳкамлади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски боши билан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 83'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сане ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. Майдон марказида "Зальцбург" футболчиси тўпни олдириб, хатога йўл қўйди. 

  • 79'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Боатенг бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. 

  • 79'

    Левандовскининг яна бир жарима зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 74'

    Павар ўрнига Сарр, Толиссо ўрнига Мартинес, Коман ўрнига эса Сане майдонга ташланди. 

  • 73'

    "Зальцбург" футболчиси жуда қулай имкониятда на аниқ зарба ва на яхши узатма амалга оширди. 

  • 70'

    Окугаванинг олис масофадан берган зарбасини Нойер ушлаб олди. 

  • 69'

    Окугаванинг узатмаси анча ноаниқ кетди. 

  • 68'

    Гнабри симульяция учун огоҳлантирилди. 

  • 66'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Окугава марказий ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 

  • 65'

    Юнузовичнинг ўрнига Коита майдонга тушди. 

  • 64'

    Команнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 63'

    Иккинчи қаватдан жарима майдонига узатилган тўплар Нойер томонидан ушлаб олиняпти. 

  • 62'

    Гнабрининг яқин бурчакни мўлжаллаб берган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 60'

    "Зальцбург" футболчиси тиббий ёрдам олди. 

  • 57'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 54'

    Левандовскининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли  деворга тегиб қайтди. 

  • 52'

    Австрияликлар марказдан ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар сўнгги паллада тўпни олиб қўйди. 

  • 51'

    Таймни "Зальцбург" фаолроқ бошлади. 

  • 48'

    "Зальцбург" футболчиси офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтатилди. 

  • 46'

    Нойер супер сейв билан дарвозасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мюллернинг жарима майдонига узатган тўпини Кристенсен дарвозага жойлаб юборди. 

  • 42'

    "Зальцбург" футболчисига тиббий ёрдам керак кўринади. 

  • 41'

    "Бавария" жарима майдонига узатилган навбатдаги тўп ҳам қайтарилди. 

  • 39'

    "Бавария"нинг қарши ҳужуми самарасиз якунланди. 

  • 37'

    Левандовскининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 34'

    Левандовски ҳужумда фол ишлатди. У тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида рақибга зарба бериб юборди. 

  • 32'

    Жарима майдонига айлантириб узатилган тўпга Нойер чиқиб келиб, ушлаб олди. 

  • 30'

    Мезбонлар тўпни яхши назорат қилаётганини таъкидлаб ўтиш зарур. 

  • 29'

    Жаримадан узатилган тўпни ҳужумдаги мюнхенликлар дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 26'

    "Зальцбург"нинг бурчак зарбаси яна мюнхенликлар томонидан қайтарилди. 

  • 25'

    "Бавария" тартибли ҳимоя орқали рақиб ҳужумини бартараф этди. 

  • 24'

    "Зальцбург" бурчак зарбаси амалга оширди. Самарасиз. 

  • 23'

    Павар сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 21'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 21'

    Мана энди пенальти. Мюллер жарима майдони ичида йиқитилди. 

  • 20'

    Толиссонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди. 

  • 18'

    Юнузовичга тиббий ёрдам керак. 

  • 17'

    Собослаининг бурчакдан узатган тўпига шерикларидан бири бош билан зарба берди. Нойердан супер сейв. 

  • 15'

    Гнабри ҳисобни тенглаштирганди. Офсайд. 

  • 15'

    Австрияликлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 13'

    Ҳакам ВАРни кўриб чиққач бу вазиятда пенальти йўқ деб қарор қилди. 

  • 12'

    Эрнандесга нисбатан жарима майдони ичида қоида бузилди. Пенальти.

  • 11'

    Гнабрининг зарбаси дарвозага кириб кетаётган эди. Аммо ҳимоячи уни қайтариб қола олди. Дарвозабон эса тўпни ушлаб олди. 

  • 9'

    Эрнандесга узатилган тўп жуда ноаниқ келди. Фол бор экан. "Бавария"да стандарт. 

  • 8'

    Жарима зарбасиан сўнг, мезбонлар томонидан берилган зарба ноаниқ кетди. 

  • 6'

    "Зальцбург" қарши ҳужумни тартибли ташкил этмоқда. 

  • 4'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Зальцбург" ҳисобни очмоқда. Беришанинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди. 

  • 3'

    Дастлабки зарбани австрияликлар йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 2'

    "Бавария" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. УЕФА Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Бавария" ўйини бошланмоқда. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!