“Бавария” Англиядан яна бир машҳур юлдузни олиб келмоқчи
Ўтган йили ёзда “Бавария” Англия Премьер-лигасининг энг зўр тўпурарларидан Ҳарри Кейнни трансфер қилиб, шов-шув кўтарганди.
Мюнхенликлар бу гал ҳам катта трансферга қўл урмоқчи. Клуб спорт директори Макс Эберль “Манчестер Юнайтед”дан Бруну Фернандешни олиб келишни режалаштирган.
Портагулиялик юлдузнинг жамоа юқори ўринлар учун кураша олмаётганидан ҳафсаласи пир бўлган. Бруну Европа чемпионатидан кейин Манчестерни тарк этиш истаги борлигини билдирди.
“Бавария” мутасаддилари бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Қолаверса, “Манчестер Юнайтед” ҳам жамоани қайта ташкил қилишни режалаштирган. Хўжайинлар янги лойиҳани ёш футболчилар атрофида қурмоқчи. Қолган ҳар қандай футболчи бўйича таклифлар кўриб чиқилади.
Фикрлар