"Бавария" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
"Бавария" Альфонсо Дэвиснинг жамоани тарк этишига тайёргарлик кўрмоқда. Раҳбарият бир нечта вариантларни кўриб чиқяпти. Улар орасига "Арсенал" аъзоси Александр Зинченко ҳам қўшилди, дея хабар бермоқда лондонлик инсайдер Стив Кай.
Журналистнинг сўзларига кўра, ушбу трансфер 45 миллион еврога эвазига амалга ошиши мумкин, лекин ҳали музокаралар бошлангани йўқ. Шунингдек, украиналик футболчига "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Бавария" Дэвис ўрнига кўраётган номзодлар орасида Тэо Эрнандес фаворит бўлиб турибди. Аммо уни харид қилиш қимматга тушиши мумкин.
Фикрлар