“Бавария” аср рекордини ўрнатди
Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария” миллий чемпионатнинг 9-турида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси меҳмони бўлиб, сафардан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Мюнхен суперклубига набатдаги уч очкони келтирган голларга Йозуа Киммих, Рафаэль Геррейру ва Леннарт Карл муаллифлик қилди. Бу натижа “Бавария”га рекорд келтирди.
- Венсан Компани шогирдлари мавсум бошланганидан бери барча турнирларда қаторасига 13-ғалабасини қўлга киритиб, XXI аср рекордини ўрнатди, - деб ёзди Bayern & Germany журналистлари.
Европанинг “топ-5” чемпионатлари вакиллари орасида илгари бу натижани фақатгина “Милан” 1992-1993 йилги мавсумда қайд эта олган. Бироқ тўплар нисбатига кўра, “Бавария” самарали ўйин кўрсатаётгани муҳим роль ўйнади. Миланликлар рекорд ўрнатилган мавсумда 13 та учрашувда 45 та гол уриб, ўз дарвозасидан 13 та тўп олиб чиққан. Мюхенликлардаги тўплар нисбати – 47:6.
Қолаверса, “Бавария”да бу натижани янгилаш имкони бор. Яна битта ғалаба Бундеслига чемпионларини мутлақ рекордчига айлантиради.



Фикрлар