"Бавария" "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педрига Германия чемпионатидан қизиқиш бўлмоқда.

"Бавария" ва "Боруссия Мюнхенгладбах" клублари 17 ёшли испаниялик футболчи хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анор ранглилар" айни дамда таклифларни ўрганиб чиқмоқда.

Педри "Барса"га 2019 йил кузида "Лас-Пальмас"дан 5 миллион еврога харид қилинган. Жорий мавсумни у ушбу клуб сафида ижарада ўтказди.

Сегундада 36 та учрашувда майдонга тушган Педри 4 та гол ва 6 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!