"Бавария" бир хатони иккинчи марта қилмайди

Франция терма жамоаси ва Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани 2022 йилнинг ёзида "Бавария"га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда Sport.de саҳифаларида хабар берилди.

Ёзда Муани Бундеслига чемпиони қизиқишлари доирасида бўлган, аммо раҳбарият уни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракатлар олиб бормади. Шунга қарамай ЖЧ-2022дан сўнг мюнхенликлар франциялик футболчига фаолроқ қизиқиш билдира бошлади. Жаҳон чемпионатида Рандаль учта ўйинда иштирок этди ва битта гол урди.

Коло-Муанининг "Айнтрахт" билан амалдаги шартномаси муддати 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. 24 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 37 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!