"Бавария" бош мураббийи "Барселона"да иш бошлаши мумкин, бироқ...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мавсум якунлангач "Бавария"ни тарк этадиган бош мураббий Ханс-Дитер Флик фаолиятини Испания грандида давом эттириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, "Барселона" раҳбарияти 56 ёшли германиялик мутахассиснинг вакиллари билан алоқага чиққан. Бироқ каталонияликлар дастлабки музокаралардан сўнг Фликнинг Германия терма жамоасида иш бошлашга яқин турганига амин бўлган.

Гап шундаки, "Барселона" президенти Жоан Лапортага немис мутахассисларининг фаолияти ва Бундеслигадаги ўзгаришлар ёқади.

Бундан аввалроқ "Барселона"нинг амалдаги бош мураббийи Рональд Куман жорий мавсум якунлангач истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Кўк-анор ранглилар” 36 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 76 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам “Атлетико” ҳисобида 80 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!