"Бавария" бош мураббийи ПСЖга қарши финал олдидан нималар деди?

  • 23 август, 2020, 12:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бугун ПСЖга қарши бўладиган ЕЧЛ финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Биз муваффақиятга эришишга ва ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Агар бор кучимиз билан ўйнасак, буни амалга ошира оламиз. ПСЖ Чемпионлар лигасида атиги бешта гол ўтказиб юборди холос. Бу борада улар мусобақанинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Шу боис айтган бўлардимки, Париж клубининг ҳужумлари каби ҳимояси ҳам кучли. Ўйин учун махсус режамиз бор, умид қиламанки, биз уни амалга ошира оламиз”, - дейди Флик.

ПСЖ – “Бавария” учрашуви бугун соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!