“Бавария” Бундеслига рекордини ўрнатди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби янги мавсумнинг биринчи турида “Айнтрахт”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, Бундеслига рекордини ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, "немис машинаси" 6 та голдан 5 тасини биринчи бўлимда киритди. Дастлабки таймдаёқ Йозуа Киммих, Бенжамин Павар, Садио Мане, Жамал Мусиала ва Серж Гнабри каби футболчилар биттадан гол уришни уддалади. “Бавария” матбуот хизмати хабарига кўра, бу Бундеслиганинг тарихидаги биринчи бўлимдан кейин қайд этилган энг йирик ҳисоб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Германиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Мюнхенликлар сўнгги 10 мавсумдан бери кубокни ҳеч кимга бермай келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!