"Бавария" "Челси"ни бу сафар ҳам "тинч қўймади" (видео)

Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган яна 2 та беллашув бўлиб ўтди.

Шулардан бири Мюнхендаги “Allianz Arena”да бўлиб ўтди. Шу куни “Бавария” Лэмпард бошчилигидаги “Челси”ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг голларига Роберт Левандовский (10', 84'), Иван Перишич (24') ва Корантен Толиссо (76') муаллифлик қилди. “Аристократлар”нинг ягона голини Тэмми Абрахам (44') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Энди Флик шогирдлари мусобақанинг чорак финалида “Барселона”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!