"Бавария" дарвозабони жамоадан кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бавария" дарвозабони Свен Ульрайх яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 31 ёшли германиялик посбонни Мануэль Нойер ва Александр Нюбелдан сўнг 3-дарвозабонга айланиб қолгани ёқмаяпти. Мюнхенликлар эса 2021 йилда шартномаси якунланадиган Ульрайхни 3,5 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

У жорий мавсум “Бавария” сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ. Свенга “Шальке”дан қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!