Мюнхеннинг "Бавария" клуби Лондоннинг "Челси" клуби собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогбага твиттер саҳифаси орқали мурожаат қилди. Африкалик футболчи яқин фаолиятини якунлаган эди.

- Бир гал сен бизни "хафа" қилгансан, аммо биз сени барибир ажойиб фаолият билан табриклаймиз. Келажакда энг яхши нарсалар тилаб қоламиз, - дейилади хабарда.

"Бавария" ва "Челси" 2011/12 мавсум ЕЧЛ финалида тўқнаш келган. Дрогба 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирган ва ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган.

40 ёшли футболчининг сўнгги клубби АҚШ иккинчи дивизиони вакили "Финикс Райзинг" жамоаси бўлди.

Минбар

Барча блоглар