“Бавария” энг зўр ҳимоячини асосий таркибдан четлатадиган бўлди
“Бавария”нинг қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис бир неча гранд клублар, жумладан “Реал” нишони турибди.
Бироқ мюнхенликлар канадалик футболчининг ўйин сифатидан қониқмаяпти. Немис матбуоти клуб раҳбарияти эътирозлари ҳақида Дэвисни огоҳлантирганини ёзмоқда.
Жамоа бош мураббийи Томас Тухель Альфонсо Дэвисни асосий таркибдан чиқариш масаласини кўриб чиқяпти.
23 ёшли футболчи Бундеслигада 2019 йилдан бери ўйнаяпти. “Бавария” уни АҚШнинг “Ванкувер” жамоасидан 14 миллион еврога трансфер қилганди.
Бугунги кунда техкор ҳимоячи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди.
Фикрлар