“Бавария” эртанги ўйин олдидан йўқотишга учради

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хави Мартинес жамоасига эртага ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган “Селтик”ка қарши баҳсда ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда “Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкес ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Хави сафдан чиқди. Бироқ биз бу йўқотишни бартараф эта оламиз. Бизда унинг ўрнини боса оладиган бир нечта футболчи бор. Мартинес кейинги икки ўйинни ўтказиб юборади. Шундан сўнггина, биз уни ўйнай олиши ёки олмаслиги борасида бир қарорга келамиз”, – деб айтиб ўтди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!