"Бавария" "Фейеноорд"нинг ёш исътедодини сотиб олмоқчи
"Бавария" "Фейеноорд"нинг 19 ёшли ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "Фейеноорд" сафида ҳаракат қилиб келаётган нидерландиялик Живайро Ридни Мюнхенинг "Бавария" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Томонлар Риднинг трансфери бўйича дастлабки музокараларни аллақачон бошлаб юборишган. Бундан ташқари, ҳимоячининг ҳизматларидан АПЛ жамоалари ҳам фойдаланмоқчи.
Живайронинг "Фейеноорд" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Унинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 20 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, 19 ёшли ҳимоячи жорий мавсум роттердамликлар сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.



Фикрлар