"Бавария" футболчиси фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
"Бавария" ҳимоячиси Дайо Упамекано карьерасини Франция чемпионатида давом эттириши ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, франциялик ҳимоячини ПСЖ ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Парижликлар Дайо трансфери ёзда асосий мақсадларидан бири бўлиши айтилмоқда. ПСЖ ҳимоячини келгуси ёзда бепул қўлга киритишни ўйламоқда.
27 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Упамекано 2021 йилдан бери "Бавария" сафида ҳаракат қилиб келади. Футболчи шу давр оралиғида жами 168 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.



Фикрлар