Илгарироқ 22 ёшли футболчи Бундеслиганинг 1-турида "Хоффенхайм"га қарши учрашувда жароҳат олган ва бир неча бор жарроҳлик амалиётини ўтказган эди.

"Мен учинчи жарроҳлик амалиётига рози бўлмайман. Бас, етади. Агарда менинг оёқларим футбол ўйнашга ярамас экан, бу тақдирдан. Мен учун жуда оғир йил бўлди. 

Агарда мен яна бир жарроҳлик амалиётини ўтказсам, футболчилик фаолиятимни якунлайман. Мен бошқа юқори даражада ўйин кўрсата олмайман", - деди франциялик футболчи.