"Бавария" футболчиси машғулотларга Mercedes да келгани учун 50 минг евро жаримага тортилди

"Бавария" клубининг франциялик ҳужумчиси Кингсли Коман клуб қароргоҳига бошқа автомобилда келгани учун катта миқдорда жаримага тортилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли футболчи машғулотга хизмат машинаси ҳисобланган Audi’да эмас, балки ўзининг Mercedes автомобилида келган. Гап шундаки, "Бавария" футболчилари клуб ҳомийлик шартномасига биноан машғулотларга, ўйинларга ва бизнес учрашувларига фақат Audi ёки Volkswagen автомобилларида келишлари мумкин. Энди Коман ушбу қоидаларни бузгани учун 50 минг евро тўлайди.

Кингсли Коман жорий мавсум "Бавария" сафида жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!