"Бавария" футболчиси "Милан"ни қизиқтириб қўйди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Серж Гнабри "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” скаутлари 23 ёшли немис футболчисини Евро-2020 саралашидан ўрин олган Голландия – Германия учрашувида кузатиб боришган. Таъкидлаш керакки, шу куни у ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Гнабрининг трансфери “Милан”га камида 50 млн еврога тушади.

Маълумот учун, Гнабри жорий мавсум “Бавария” сафида жами 31та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!