Ads

 “Бавария” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хольгер Бадштубер фаолиятини “Штутгарт”да давом эттирадиган бўлди.

Kicker нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 28 ёшли футболчи мюнхенликлар сафини эркин агент сифатида тарк этганди. Нашрнинг хабар беришича, ушбу трансфер яқин кунлар ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, германиялик футболчига “Штутгард”дан ташқари, Россиянинг “Спартак” клуби ҳам қизиқиш билдирганди.