“Бавария” футболчиси Сульшернинг ёнига бормоқчи

“Бавария”нинг марказий ҳимоячиси Никлас Зюле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришни режалаштирмоқда.

25 ёшли футболчи мюнхенликлар билан икки йилдан сўнг якунланадиган шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Зюле кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ҳам клубдан кетмоқчи.

 Немис футболининг энг иқтидорли вакилларидан бири сифатида эътироф этилган Никлас Зюле 2017 йилда катта умидлар билан  “Хоффенхайм”дан олинган эди. Бироқ, “Бавария” таркибида ёш футболчи бир неча марта оғир жароҳат олди. У сўнгги бир ярим йил ичида атиги 12 та учрашувда қатнашди.

Зюленинг ўзи Мюнхенни тарк этиб, “Манчестер Юнайтед”да Сульшернинг  қўл остида ўйнашни режалаштиряпти.

Шомуродовни олишни истаган Россия клублари "Женоа"га яқинлаша олмади!

Иброҳимович “Милан”да бирорта футболчи уддалай олмаган ишни бажарди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!