"Бавария" футболчиси учун мавсум муддатидан аввал якунланиши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Кингсли Коман жароҳати сабаб бўлажак учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 21 ёшли француз Бундеслиганинг ўтган турида “Герта”га (0:0) қарши баҳсда чап оёғидан жароҳат олган. Сон мушаклари билан боғлиқ бўлган жароҳат сабабли Коман бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Sport Bild нашрининг ёзишича Франция терма жамоаси аъзоси жорий мавсум бошқа майдонга қайтмаслиги ҳам мумкин. Боиси, у бор эътиборини ёзда Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга қадар ўз соғлигини мустаҳкамлаб олишга қаратиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!