“Бавария” Германиянинг энг зўр футболчиларини йиғмоқда

“Байер” плеймейкери Кай Хаверц мавсум якунида жамоасини тарк этадиган бўлди.

Айни пайтда бу футболчига Европанинг гранд клублари харидор бўлмоқда. Лекин “Бавария”да ёш футболчини қўлга киритиш имконияти кўпроқ.

Мюнхен клуби раҳбарияти футболчи вакиллари билан расмий музокараларни бошлаш арафасида турибди.

20 ёшли футболчи Бундеслигада 26 та учрашувда 11 та гол уриб, жамоадошларини беш маротаба голли пас билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!