"Бавария" Голландия терма жамоаси аъзосини таркибга қўшиб олиши мумкин

Эйндховеннинг ПСВ клуби вингери Стивен Бергвейн фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли голландиялик футболчи АПЛ клубларидан таклифлар бўлаётганига қарамай, "Бавария"га ўтишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мюнхенликлардан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам Бергвейн учун кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бергвейннинг ПСВ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

У ўтган мавсум эйндховенликлар сафида жами 41та ўйинда иштирок этди ва 15та гол ҳамда 13та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!