"Бавария" ҳам Икарди учун курашга қўшилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

FCInterNews нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди вакиллари аллақачон аргентиналик тўпурарнинг трансфери масаласида “нерадзуррилар” билан алоқага чиқишган. Унга кўра Икарди “Бавария”да Роберт Левандовскининг муносиб издоши сифатида қаралмоқда. Унинг трансфер нарҳи эса 110 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Икардига “Бавария”дан ташқари Мадриднинг “Реал” клуби асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда. Унга шунингдек МЮ ва ПСЖ клублари ҳам бефарқ эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!