"Бавария" ҳимоячиси билан янги шартнома имзоламоқчи

  • 30 ноября, 2023, 19:14
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" топ клублар қизиқиш билдираётган Альфонсо Дэвис билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар тарқатмоқда. 

Tecno

Маълум бўлишича, келишувга эришиш бироз қийин бўлади, чунки футболчини "Реал" ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Германия клуби Дэвис янги битимга рози бўлмаса, уни 2024 йилда сотишни мақсад қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Алфонсонинг жамоа билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади. У мазкур мавсум "Бавария" таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию