"Бавария" ҳужумчиси ёзда жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда

TIGGO 2 PRO

Кингсли Коман ёзда "Бавария"ни тарк этишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда машҳур инсайдер Флориан Плеттенберг. 
 
Маълумотларга кўра, франциялик вингер ҳисобланган Коман жорий мавсум якунида "Бавария"дан кетмоқчи. Клуб ҳам футболчига трансфер учун рухсат беришга тайёр. Томонлар ўртасида яхши ва очиқ-ойдин муносабатлар сақланиб қолган. 
 
Ҳозирда Команнинг асосий устувор йўналиши – Саудия Арабистони. Саудиянинг энг кучли тўрт клубидан бири футболчига қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Шунингдек, Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳам вингер ҳақида сўров юборган, бироқ ҳозирча расмий таклиф йўқ. 
 
Шу билан бирга, кутилаётган трансфер суммаси 30-40 миллион евро атрофида бўлиб, "Бавария" шу орқали унинг бонуслар билан йилига 17-18 миллион евро бўлган маошидан қутулади. 
 
Маълумот ўрнида, 28 ёшли футболчи жорий мавсум 33 та беллашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 35 миллион евро деб беҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!