"Бавария" жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бирини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
Германиянинг "Бавария" клуби қишки трансферлар вақтида жароҳат олган Мануэль Нойер ўрнига дарвозабон изламоқда. "Media Foot" нашри хабарига қўра, мюнхенликлар Қатардаги мусобақада ажойиб ўйин кўрсатган ва жамоасининг чемпионлигига улкан ҳисса қўшган посбон Эмилиано Мартинес вариантини кўриб чиқмоқда.
"Transfermarkt" портали Эмилианони 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мартинес жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб тан олинди. Аргентиналик посбон клуб доирасида "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар