"Бавария" Жаҳон чемпионини сотмоқчи

Франциялик ҳимоячи Бенжамен Павар “Бавария”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Мюнхен клуби “Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олиши муносабати билан 26 ёшли франциялик футболчини 35 миллион еврога сотишга тайёр.

Хабар қилинишича, Паварга "Челси", "Ювентус" ва "Атлетико" Мадрид клублари қизиқиш билдирмоқда.

Бенжамен Павар ўтган мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда жами 37 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!