“Бавария” катта маош олаётган юлдуздан воз кечади
Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария” етакчи ўйинчилардан ҳисобланган Леон Горецка билан хайрлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. Клуб ҳамкорликни узайтирмайдиган бўлди ва унинг ўрнига бошқа ижрочи қидиришга киришган.
Горецка клубнинг энг катта маош оладиган ўйинчилардан ҳисобланади. “Бавария” ҳамкорликни тўхтатишига ҳам айнан мана шу омил сабаб бўлгани айтилмоқда.
Леон Горецка 2018 йилдан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 15 маротаба майдонга тушди.



Фикрлар