"Бавария" кетма-кет 13 та ўйиндан буён ғалаба қозонмоқда. Тўплар нисбати 40:9

Бундеслиганинг 31-турида “Бавария” ўз майдонида “Боруссия” Мюнхенгладбахни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, бу Ханс Флик бошчилигидаги жамоа учун қаторасига 13 та ўйинда қўлга киритилган ғалаба бўлди. Тўплар нисбати эса 40:9 кўриниш олди.

Бундан ташқари, “Бавария” кетма-кет 22 та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти.

Бундеслига якунланишига 3 тур қолгач, “Бавария” ва 2-ўриндаги “Боруссия” Дортмунд билан орадаги очколар фарқи 7 тага етди. Шу тариқа Флик жамоаси кейинги турни ғалаба билан якунласа, “Бавария” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!