"Бавария" Кейн трансферини кечиктириши мумкин
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг "Бавария"га ўтиши қишгача қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда "Sport1" нашри хабар бермоқда.
"Шпорлар" ўзининг асосий юлдузи билан хайрлашишни истамагани учун немис гранди музокара жараёнини январь ойига қолдирмоқчи. Қишгача "Бавария" марказий ҳужумчи позициясида Матись Телни ўйнатишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ мюнхенликлар Кейн трансфери учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилганди, аммо лондонликлар буни рад этишди.
30 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда премьер-лига тўпурарлик пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. У 38 учрашувда қатнашиб, 30 та гол урди.
Фикрлар