"Бавария" Кейнинг келажаги бўйича баёнот берди
"Бавария" кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге ҳужумчи Xарри Кейнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
“Маълумки, Кейнинг шартномасида товон пули банди мавжуд эди. У бу бандни фаоллаштирмади ва аниқ тарзда Мюнхенда қолишини билдирган. Энди спорт бошқаруви мавсум якунидан кейин у билан шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказади”, — деди Румменигге T-Online нашрига.
Маълумот учун, Венсан Компани қўл остида жамоа Чемпионлар лигаси доирасида ПСЖга қарши сафар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Беллашув бугун Тошкент вақти билан соат 00:00ъда старт олади.

Фикрлар